Алишер Навоийнинг “Фарщод
ва Ширин” достони
Режа:
1. “Фарщод ва Ширин”
достонининг яратилиш тарихи.
2. Навоийнинг эътирозлари.
3. Фарщод-Навоий орзу =илган
мукаммал инсон.
4. Достоннинг \оявий мазмуни
ва сюжети.
5. Достоннинг тарбиявий
ащамияти.
Адабиётлар:
1. Ызбек адабиёти. Б.+осимов,
Н.Жумахыжа Тошкент-2001 йи.
2. А.Навоий.”Фарщод ва Ширин”
Тошкент-1989 й.
Алишер Навоийнинг мукаммал инсон ща=идаги орзу-ыйлари «Хамса»нинг
иккинчи достонида Фарщод тимсолида ыз ифодасини топди.
Бу мавзу аслида эски былиб, муайян тарихий шахсларга бориб бо\ланади. У
илгари кыпро= Хусрав ва Ширин шаклида машщур эди. 590 йилда тахтга чи=иб, 628
йилда ылдирилган Эрон шощи Щусрав Парвезнинг гызал Ширинга былган мущаббати
кыпгина тарихий асарларда =айд этилган. Тарихчи Табарий (923 йили вафот этган)
уни «Хусравнинг энг севикли хотини былган» деб хабар беради. Балъамий (996 йили
вафот этган) фикрича, ундан гызал аёл былмаган. Нима былганда щам, ыз севгисини
ылими билан исбот этган бу гызал малика ща=ида кыплаб ривоят ва афсоналар
ты=илган. Хатто^ араб сайёщи Ё=ут (1179—1229) Ширин мущаббати ща=ида Бисутун
то\ида Доро ёздирган ёзувларни ыз кызи билан кырганини маълум =илади. У ща=да
биринчи маротаба ёзма адабиётда Фирдавсий достон ёзиб, «Шощнома»сига
киритган. Низомий эса уни алощида иш=ий-саргузашт достон щолига келтирди. У XIV асрда Кутб томонидан туркийга таржима щам
=илинди.
Низомийда тасвирланишича, Хусрав Эрон шощи Щурмузнинг тнлаб олган ыгли
былган. Шопур унинг я=ин дыстларидан, у юртларни кезаркан, Шириннинг дарагина
топиб келади. Йылини =илиб, унга Хусрав ща=ида хабар беради. Улар узо=,
ва=т бир-бирлари билан кыришолмай, \ойибона мущаббат =ыйиб юрадилар.. Бунинг
устига, Хусрав тахт ташвишлари билан былиб, Ширинни унутиб юборади. Ширинга
=аср куриш ва ари= =азиб бериш жараёнида Фарщод (у Фирдавсийда йы=) асарга
кириб келади. У Ширинни яхши кыриб =олади. +ис=а муддатда =урилишни
битиради. Ширин Фарщод устидан дур-гавщарлар сочишни буюради. Фарщод уларга,
парво =илмай, Ширин щаёли билан сащрога кетади. Бу гаплар Хусрав =уло\ига
етиб боради, Хусрав ва Фарщод ыртасида савол-жавоб былади. Фарщод ыз
мущаббатидан воз кечмайди. Хусрав щийла билан алдаб, Фарщодни щалок этади.
Фарщоднинг ылими Ширинга =атти= таъсир этади.
Нищоят, узо= можаролардан сынг Хусрав ва Ширин бир-бирларига
етишадилар. Биро= ыртада Хусравнинг румлик Марям деган хотинидан былган ы\ли
Шеруя Ширинни кыриб, севиб =олади. Отасини ылдиради ва Ширинга уйланмо=чи
былади. Ширин эса Хусрав =абрига кириб, ханжар билан ызини щалок этади.
Хусрав Дещлавий ыз «Ширин ва Хусрав»ида Низомий изидан борди. Лекин
Фарщод образига айрим ани=ликлар киритди. Масалан, Низомийда Фарщоднинг
келиб чи=иши ща=ида маълумот йы=. Хусрав Дещлавийда у Чин хо=онининг ы\ли.
Ширин билан Фарщоднинг илк учрашувлари щам бош=ачаро= кечади.
Навоий «Хусрав ва Ширин»даги яратувчилик ва севги достонини «шав=
достони» деб атайди. Иш=ни инсон щаётининг мазмун-мощияти деб щисоблайди. Бу
иш= шунчаки инсоний эмас, илощий иш= щамдир. Навоийда бу икки тушунчани
бир-биридан ажратиш жуда =ийин. Кыпинча улар бири иккинчисини
тылдириб боради. Шоир бунга му=аддимадаё= ишора =илади:
Ки инсон кынглин этти гулшани иш=,
Бу гулшаннинг щарими махзани иш=.
Не махзан, щар дури шамъи фаро\и
Недур, нешамъ, дурри шабчаро\и.
Ва лекин щусн ытин айлаб жащонсыз,
Буларни андин этти оламафрыз...
Тулуъ этди чу ул рахшанда хуршед,
Адам шоми\а былди шамъи жовид.
Анинг нури чу партав =илди зощир,
Бори заррот былдилар мазощир.
+уёш маъшу=у щар зот ылди оши=,
Дема щар зот, заррот ылди оши=.
Шоирнинг бадиий ижод ща=ида ыз ну=таи назари бор. Бир достон
иккинчисини такрорламаслиги керак. Ызга ижодкор ёзиб кетганини такрорлаш
шоирликка муносиб эмас. Ыша зот чаманни
айланди-ю, гуллардан териб келди. Яна ыша жойга бориб, гул изламо= маъ=ул
былмаган ишдир. Ахир, бу быстон сащнида гул щам, чаман щам ададсиз-ку. Шу
сабабли Навоийнинг олдинги хамсанависларга маълум эътирозлари бор. Булардан
мущими, Навоий улар достонларининг =ащрамони Хусравни Ширин мущаббатига лойи=,
деб топмайди. У комил инсон былмай, Ширинга муносиб щам эмас, чунки иш=да
бе=арор, =олаверса, унда тахт иш=и щам бор. Шу сабабли Навоий ыз достонига
Фарщодни марказий =ащрамон =илиб олади. Бу Навоий хамсачиликка киритган энг
катта янгилик эди.
Санга бу тешаварлик былса матлуб,
Эрур Фарход щам сущбатли\и
хыб.
Шоир яна бир ыринда ёзади:
Вале чекканлар ушбу жомдин рощ
Саросар былдилар, Хусрав\а маддощ.
Яъни: бу жомдан май ичганлар (бу мавзуда достон ёзганлар) бошдан-оё=
Хусравнинг маддощи былиб =олдилар.
Хуллас, Навоий достонининг =урилиши, мазмуни тамом ызгаради ва
энди унинг марказига Фарщод чи=ади. Айрим тад=и=отчилар уни шеърий
роман щам дейдилар. Ты\ри, Фарщод ща=ида Навоийдан олдин щам
достонлар ёзилган. Масалан, 1369 йилда Озарбайжонда Ориф Ардабелий деган шоир
«Фарщоднома» достонини ёзган. Биро=, ундан Навоийнинг =ай
даражада хабардор былгани номаълум. Навоий «Фарщод ва Ширин»
мущаддимасида унинг исмини тилга олмайди.
Асар во=еалари Чин хо=онининг фарзандсизлигидан ва унинг сынгсиз
илтижолари =абул былиб, Тангри унга бир ы\ил щадя этгани билан бошланади.
Навоий унинг ысиши, тарбияси, ота-боланинг муомала-муносабатига алощида эътиборни =аратади. Унга исм берадилар. Исм щам шунчаки, тасодифий эмас. Чукур
маъноли, мазмунли. Хо=оннинг щам =увончини, щам изтиробини
англатади. Ы\ил ыса бошлайди. Бош=аларга ыхшамаган щолда
ул\аяди. Чунки у ту\ма иш= кишиси эди. Ын ёшда барча илмларни эгаллаб битиради^ йигирма
ёшли йигитнинг жуссаси ва кучига эга былади. Йигит ёшига етганда эса, Фарщодни \ам-алам
ыз ба\рига олади. Атрофдагилар щайрон, хо=он ташвишда. Кынгилочар
тадбирлар ёрдам бермайди. Маслащат билан йилнинг тырт фаслига мослаб тырт =аср
курадиган быладилар. Шу аснода Фарщод =орундан тош йыниш, Монийдан меъморлик,
Бонийдан на=дошлик сирларини ырганади. Навоий Низомий ва Хусрав Дещлавийлар
достонларида лавща (эпизод) сифатида берилган Фарщоднинг тошйынарлик санъатини
эгаллаш тарихи шу тари=а асослаб кетади.
+асрлар битади. Щар фаслга мос шощона базмлар бошланади, биро= Фарщодда
ызгариш былмайди. Ота сынгги чорани ишга солади. Тахтни берса-чи?!
Балки салтанат ишлари уни \ам-аламдан чал\итиб, ди==атини
ёзар. Хуллас, шощ тахтни ыз ы\лига инъом этмо=чи. Лекин донишмандлар
даврасида щар бир ишнинг ыз йыриш бор. Щар бир иш, хатти-щаракат щар томонлама
асосланмоги, темир мантикда суянмош керак. Нега шощ ызи тирик былатуриб, тахтни
ырлига бермощчи? Нега ы\ил темурий шащзодалар сингари тахтга жонгжахди билак
ёпишмасдан, уни рад этяпти? Навоийга масаланинг мана шу тарбиявий томони керак.
Буюк шоир шощ билан шащзода муносабатлари ота-ы\илнинг бир-бирлари олдиларидаги
бурчлари асосига =урилмо\и керак, деб щисоблайди ва Хо=он билан Фарщод
муносабатларини замондошларига ибрат намунаси =илиб, кырсатмо=чи былади. Шощ ва
шащзоданинг ушбу масала атрофидаги ызаро муносабатлари, савол-жавоблари достоннинг
энг маро=ли сащифаларидандир:
Ки чун ха= айлабон зощир щидоят,
Манга =илди жащонбонли\ иноят...
Нимаики тилаган
былсам, Оллощ щаммасини берди. =айси мамлакатга юзлансам, тахти фармонимга
олдим. Бойликларимнинг эса щамду щисоби йы=. Кынглимда биргина армон келар эди:
фарзандсизлик. Мендан кейин мулкимга валиахд йы=лиги. Оллощга щамдлар былсинки,
сен ту\илдинг. Ыйлаганларимдан щам минг чандон комил былиб етишдинг, дейди шощ ы\лига
ва гапни секин ма=садга буради. Элликдан ошиб, олтмишга я=инлашаётганини, куч-=уввати
аста-секин кетаётганини айтади:
+аримо= айбини ёшурса былмас,
Борур чо\ былди, бо=иб турса былмас.
+ари киши йигитлик
даъво =илса, хижолат былиб =олади. Йигит былмо= ташвиши билан со=ол о=ини юлиш
ыз мотами учун со=ол. юлиш билан баробардир. Хуллас, одам =аригандан кейин =анча
макру щийла ишлатмасин, йигитлик кычасига =айтиб кира олмайди. Умрдан шикоят
=илаётган былсамда, шукур =иладиган жойим щам кып, сендай фарзанднинг отаси
былган киши ылим етганда щам \ам ейиши мумкинми, дея давом этади шощ:
Атоки сенки бифарзанди был\ай,
Щаёти нахлининг пайванди был\ай,
Ылим ва=ти етишгач, \ам егайму,
Агарчи ылса щам ылдум дегайму?
Нищоят шощ асл ма=садга
кычади:
Ки ылмасдин бурун очиб кызумни,
Сарир узра йигит кырсам ызумни.
Ки яъни тожу тахту салтанат щам,
Сипощу мулку молу мамлакат щам,
Бори былса сенинг бирла музайян,
Сени ыз ырнума =илсам муайян...
Манга шащликда =уллу= щам =ил эмди,
Атолик щам, ы\улли= щам =ил эмди.
Во=еага шоир аралашади. Шощнинг рад =илиб былмайдиган даражада етказиб
айтган таклифига шундай бир ыхшатиш ор=али бащо беради:
Бу базм ичра чу кырди шащзода
Ки аччи\ тутти бехад шощ бода.
Шащзода щам а=лу
заковатда, одоб-ахло=, маданият-маърифатда шощдан =олишмайди. Ызининг,
отасининг шаънига муносиб жавоб =илади.
Шощаншощимиз кып йиллар омон былсинлар,— деб бошлайди ы\ил бу сызларга
жавобан.— Менинг эътироз билдиришим у ё=да турсин, бирор сыз айтмо==а щам
щаддим йы=, давом этади Фарщод— Шунга =арамай, бир-икки сызни айтмо==а журъат =иламан.
Биринчидан, умрга ишонч йы=. Ёшдир, =аридир щаммасига унинг зулми тенг.
Базмни ёритувчи машъал атрофида юз минг уч=ун ёниб ычади, машъал порлаб
тураверади. Бир сарв быстонда юз йил яшайди, гиёщ щар йили юз минглаб барбод
былади. Сел куйганда юзлаб тепача (пушта)лар ювилиб кетади, Эльбрус то\и эса ыз
ырнида тураверади. Демак,
Кичикларга кичикдур умр асоси,
Улу\ларга улу\ро=дур =иёси.
Иккинчидан, пашша юз
йил яшагани билан филнинг иншни =ила оладими? +уёш юзини беркитгудек былса, юз
минглаб зарралардан унинг ырнини боса оладиган ёриткич пайдо былармиди?
Шащзода бу сызлари билан отасининг шавждни зиёда =илиб юборади.
— Эй, менинг ёру\ чиро\им, йы=, йы=, кызимнинг равшан нури,— хитоб
этади Хо=он,— сен келтирган гызал далилларга жонлар фидо былсин. Лекин сен менинг
яшамо\имни истасанг, илтимосимни =абул =ил, деб сызини тугатади. Шащзода яна
туфро\ ыпиб, узр сырайди, яна далиллар келтиради. Бу далилларга щам жавоб йы=
эди.
— Шощ щар =андай узрни манъ =илиб =ыйгандан кейин менинг галга солишга
=андай щаддим бор,— деб бошлайди ы\ил.— Лекин иш улу\, мен эса ёшман. Мен шу
пайтгача ыйин-кулги, базм-ишрат билан келдим. Шох бир-икки йил иноят =илсалар,
ёнларида щозир былиб, давлат ишларини ыргансам, хатоларим тузатиб борилса.
Шундан кейин Фарщодни салтанат ишлари билан таништириш бошланади.
Шащзода хазинани томоша =илар экан, кызи биллур санди==а тушади ва во=еалар
шиддатли тус олади.
Табиийки, санди=ни Фарщоднинг кызидан узо=лаштиришга щаракат =иладилар.
Фарщоднинг эса билгиси келади. Унинг комил инсон сифатидаги бир =иёфаси шу ерда
намоён былади. У барча эътирозларни назокат билан рад этади ва инсон
тафаккурининг буюк =удратга эга эканлиги ща=идаги машщур гапини шу муносабат
билан айтади.
Эсланг:
Деди:Щар ишки =илмиш одамизод,
Тафаккур бирла бидмиш одамизод.
Тилсимли санди=-ойнани очиш билан бо\ли= во=еалар, хысусан, Юнон
мамлакатига бориб, уч офатни енгиши, Су=рот щаким билан учрашуви во=еалари
романтик быё=ларга жуда бойдир.
Су=рот Фарщодга унинг келажагидан хабар беради. Щар икки иш=нинг — иш=и
мажозий (инсоний) ва ща=и=ий (илощий) иш=нинг унга насиб этажагини башорат
=илади. Ща=и=ий мащбуб унинг (Оллощнинг) ызидир, лекин унга етишиш учун йыл
босиш керак. Бу йылда щисобсиз дарду \амлар бор. Лекин бу йылни инсон щар =анча
юрмасин, босиб ыта олмайди. Бунинг учун инсон аввало ызлигидан воз кечиши, уни
йы= =илиши, сынг ыша мащбубини =идириб топиши керак. Бунинг бирдан-бир чораси
иш= мажозийдир. Мажозий иш= нурли тонг, ща=и=ий иш= ча=наган =уёшдир. Мажозий иш=
танни хашакдек =овжиратади, абадий иш= бир уч=уни билан кулга айлантиради.
Сенинг олдингдаги иш= иш=и мажозийдир. У сенинг овозангни дунёга ёяди, оши=лар
подшощи быласан. Нищоят ща=и=ий иш=, ща=и=атат тахти келади. Юз минг хо=ону
=айсар (Цезар)лар одамлар ёдидан кытарилади, сенинг яхши отинг эса, =олади.
Ушбу гапларни айтиб, йыл-йыри= кырсатиб, Су=рот жон таслим =илади.
Фарщод ватанга =айтади. Кызгуни томоша =илади. Иш= ту\ёни бошланади.
Узо= саргузашту маша==атлар билан Арман мамлакатига, Мещинбону юртига боради.
Ари=, =азиб, сув ытказади, щовуз кавлайди, =аср =уради. Иши ва а=ли билан
Шириннинг мещру мущаббатига сазовор былади. Орага шощ Хусрав аралашади.
Макр-хийла билан Фарщодни =ылга олади. Нищоят, худди шу йыл билан уни щалок
этади. Ширинни Хусравнинг ы\ли Шеруя кыриб =олиб, унга эришиш ма=садида отасини
ылдиртиради. Ширин Фарщоднинг хокини келтириб, =абри тепасида жон беради.
Буларга чидай олмаган Мещинбону щам вафот этади. Уларнинг довру\и Чин мулкига
етиб боради. Биро= хо=он щам, онаси щам Фарщодни кута-кута вафот топган эдилар.
Хо=он ырнида шощлик =илаётган =ариндоши Бащром Фарщодни излаб келади,
Арманистонда а=л-заковат билан адолат ырнатади.
Достон сынгида берилган шащзода Шощ\арибга насищат ва якуний боб Фарщод
образининг шоир замонасидаги барча шащзодаларга ибрат щамда ырнак =илиб
олинганини равшан кырсатади. Дарща=и=ат, Фарщод Навоий идеалидир. У щар
жищатдан тыкис—жисмоний щам, маънавий щам. Унинг энг мущим хусусиятларидан бири
кишиларга яхшилик =илиш, одамларнинг о\ирини енгил =илиш. Бир сыз билан
айтганда, инсонпарварлик. «Мажмуа»ни ы=иган былсангиз, Фарщоднинг Шопур билан
танишув во=еаси эсингиздадир. +аро=чилар кемага щужум =иладилар. Фарщод а=л ва
тадбир билан уларни ма\луб этади. Ёки Фарщод Арман вилоятига борганида, ари= =азувчиларнинг
азоб-маша==атдан =ийналаётганини кыриб, уларга ёрдамга шошганини хотирга олинг.
Хусрав Мещинбону мамлакатига =ышин тортиб, куч билан Ширинни олмо=чи былганида,
биринчи навбатда, хал=ни щимоя =илиб чикмадими?!
Айни пайтда у \оят содда, очи= кынгил. Одамларга худога ишонгандай ишонади.
Ызи самимий былганлиги учун бош=аларни щам ызидай кыради. Щеч кимдан фириб ва
ёмонлик кутмайди. Худди шу соддалиги туфайли уни асир оладилар. Асирликда-чи? Унга
Сущайл ва Су=рот кып мушкулларни щал =илиш йылларини ыргатган эдилар. У Салосил
=ыр\онига =амалганида осонгина банддан халос былиб чи=иб кетавериши мумкин эди.
Бир неча марта бу ишни =илади щам. Лекин яна жойига =айтиб келади. Чунки у
туфайли зиндонбонга зиён етишига истамайди. Унга Шириннинг ылими ща=идаги сохта
хабарни етказганларида, бошларини тошга уриб, ылимни ихтиёр этганида ота-онаси
билан хаёлан хайрлашар экан, юксак щаётсеварлик туй\уларини намойиш этади, =олганларга
умр ва ободлик тилайди:
Йикилса щужра, былсун =аср обод,
+уруса сабза, былсун сарв озод.
«Фарщод ва Ширин» достони тасвирланган во=еанинг
жозибадорлигига кыра щам, эщтирос билан ёзилганлиги жищатидан щам ёзма достончилигимизнинг
энг гызал намуналаридан былиб =олди.
Айни=са, достондаги сувсиз жойларга сув чи=ариш билан бо\ли= во=еалар
хал=имизнинг асрий орзуларига щамощанг тушганлиги учун бу асарнинг хал= орасида
шущрати \оят катта былди. Достоннинг хал=чил му=обил матнлари майдонга келди.
Фарщод, Ширин номлари =ыйилган жойлар, манзиллар кыпайиб борди.
«Фарщод ва Ширит» достони олдинги шу мавзуда ёзилган асарлар
сингари щазажи мусаддаси мащзуф (мафоийлун мафоийлун фаулун у— — —- у— — — у—-
—) вазнидадир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий